АсосийДунё

АҚШ ва Киев Украинага Patriot ҳаво мудофаа тизимини етказиб беради

Зеленскийнинг айтишича, ҳар бир Patriot тизимининг нархи қарийб 1 миллиард долларни ташкил этади.

'АҚШ ва Киев Украинага Patriot ҳаво мудофаа тизимини етказиб беради'ning rasmi

Украина президенти Владимир Зеленский Киев ва Вашингтон 25 та Patriot ҳаво мудофаа тизими борасида шартнома тузаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Politico хабар берди.

Билдирилишича, бу тизимлар Россия қўллаётган баллистик ракеталарга қарши энг самарали ҳимоя саналади. Бироқ тизимларни етказиб бериш йиллаб давом этиши мумкин — чунки ушбу техника учун навбатда турган бошқа харидорлар ҳам мавжуд.

“Ҳамма гап ишлаб чиқаришдаги навбатда. Биз ушбу 25 та тизимни йиллар давомида, ҳар йили ҳар хил миқдорда оламиз. Оқ уй истисно тариқасида навбатни ўзгартириши мумкин”,— деган Зеленский.

Унинг сўзларига кўра, баъзи Европа давлатлари ўз буюртмаларидан воз кечиб, мавжуд Patriot батареяларини Украинага юбориши мумкин.

“Агар ҳамма биргаликда ҳаракат қилса ва хоҳиш бўлса, Оқ уй Европадаги мавжуд АҚШ тизимларини Украинага юборишда ёрдам бериши мумкин”, деган президент.

Зеленскийнинг айтишича, ҳар бир Patriot тизимининг нархи қарийб 1 миллиард долларни ташкил этади. Айни пайтда, Украина молиявий жиҳатдан анча чекланган. Киев ушбу харажатларни Россиянинг Европада музлатилган активлари ҳисобидан молиялаштирилаётган 140 миллиард евролик компенсация кредити орқали қоплашга умид қилмоқда. Бироқ бу режа ҳали тасдиқланмаган

    Бошқа янгиликлар