АсосийДунё

Россия Украинага дронлар билан ҳужум қилди

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар бор.

'Россия Украинага дронлар билан ҳужум қилди'ning rasmi

Бугун, 22 октябрь куни кечаси Россия қўшинлари Киев, Запорожье, Днепропетровск ва Одесса вилоятларига ракеталар ва учувчисиз учиш аппаратлари билан зарбалар берган. Бу ҳақида “Zamon.uz” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Киев шаҳри мери Виталий Кличконинг сўзларига кўра, ҳужум оқибатида шаҳарда 2 киши ҳалок бўлган, Яна камида беш киши, шу жумладан икки ёшли бола жароҳат олган.

Киев вилоятининг Бровар туманида зарбалар оқибатида уч киши ҳалок бўлган.

Запорожда ҳарбий маъмурияти раҳбари Иван Федоровнинг маълум қилишича, вилоятда Россия ҳужуми оқибатида 13 киши, шу жумладан икки бола жароҳат олган.

Украина Энергетика вазирлиги энергетика инфратузилмасига берилган кенг кўламли зарбалар сабабли мамлакатнинг аксарият ҳудудларида фавқулодда электр таъминоти узилишлари жорий этилганини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар