АсосийБу қизиқ

Ҳар йили миллиондан ортиқ одам йўлларда ҳалок бўлади

Йўл-транспорт ҳодисалари дунё бўйича ўлим сабаблари орасида саккизинчи ўринда туради.

'Ҳар йили миллиондан ортиқ одам йўлларда ҳалок бўлади'ning rasmi

Ҳар йили дунёда 1,2 миллион киши йўлларда ҳалок бўлади ва тахминан 50 миллион киши жароҳат олади. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ахборот хизмати хабар қилди.

Билдирилишича, йўл-транспорт ҳодисалари дунё бўйича ўлим сабаблари орасида саккизинчи ўринда туради. Бу беш ёшдан ошган болалар ва ёшлар орасидаги ўлимнинг асосий сабабларидан биридир.

Айниқса, паст ва ўрта даромадли давлатларда вазият оғир бўлиб, йўлларда содир бўладиган ўлимларнинг 90 фоизи айнан шу мамлакатларга тўғри келади. Кўплаб қурбонлар пиёдалар, велосипед ва мотоцикл ҳайдовчилари ҳамда болалар бўлиб, улар хавфсиз транспорт воситалари ва йўл инфратузилмасидан фойдалана олмайди.

Таъкидланишича, муаммони ҳал этиш учун ечимлар аллақачон мавжуд. Шаҳарсозликни яхшилаш, хавфсиз жамоат транспортини йўлга қўйиш, шлем ва хавфсизлик камарларидан мажбурий фойдаланиш, тезликни назорат қилиш ҳамда фавқулодда ҳолатлар учун самарали протоколларни жорий этиш керак.

    Бошқа янгиликлар