АсосийДунё

Европа Иттифоқи Россияга қарши 19-санкциялар пакетини тасдиқлади

Янги пакет Россия газига, дипломатларига ва “соя флоти” кемаларига қарши чораларни ўз ичига олади.

'Европа Иттифоқи Россияга қарши 19-санкциялар пакетини тасдиқлади'ning rasmi

Европа Иттифоқи Россияга қарши 19-санкциялар пакетини маъқуллади. Унга кўра, 2027 йилдан бошлаб Россиядан суюлтирилган табиий газ импорти тақиқланади. Шунингдек, россиялик дипломатларнинг ЙИ ҳудудидаги эркин ҳаракатланишига чекловлар жорий қилинди.

Пакетда Украинадан ноқонуний олиб кетилган болалар учун жавобгар шахслар, “соя флоти” деб аталувчи 118 та кема, айрим Россия банклари ҳамда санкцияларни айланиб ўтишда ёрдам берган учинчи мамлакат компаниялари ҳам қора рўйхатга киритилган.

Дипломатларнинг айтишича, 2025 йил охиригача Россияга қарши 20-санкциялар пакети юзасидан музокаралар бошланиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар