АсосийЖамият

Ўзбекистон аҳолиси 38 миллиондан ошди

1 октябрь ҳолатида Ўзбекистон Республикаси аҳолиси 38 миллион 69,1 минг нафарни ташкил этди.

'Ўзбекистон аҳолиси 38 миллиондан ошди'ning rasmi

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 октябрь ҳолатида Ўзбекистон Республикаси аҳолиси 38 миллион 69,1 минг нафарни ташкил этди.

Аҳолининг 49,6 фоизи — аёллар (18,9 млн нафар), 50,4 фоизи эса — эркаклар (19,1 млн нафар) ҳисобланади.

Шу билан бирга, шаҳар аҳолиси — 19,4 миллион, қишлоқ жойларда яшовчилар — 18,7 миллион нафарни ташкил қилди.

Жорий йил давомида мамлакатда 177 мингта никоҳ қайд этилган бўлса, 35,4 мингта ажралиш ҳолати рўйхатга олинган.

Ташқи миграция бўйича маълумотларга кўра, 2025 йилнинг тўққиз ойида 1 133 киши мамлакатга кўчиб келган, 7 585 киши эса кўчиб кетган.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, демографик ўсиш суръати барқарор бўлиб, аҳоли сони йилдан йилга ортмоқда.

    Бошқа янгиликлар