Қозоғистон ҳудудига келиб чиқиши номаълум дрон қулади. Бу ҳақда “Zamon.uz” нашри хабар берди.
“Ғарбий Қозоғистон вилоятининг аҳоли яшамайдиган ҳудудига қулаган. Талафотлар ва вайроналиклар қайд этилмаган”, дейилади вазирлик баёнотида.
Рус оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, бу Украина дрони бўлиб, у Россиянинг Волгоград вилоятидаги “Аксай–КТК” нефть қувурига ҳужум қилиши режалаштирилган. Ушбу нефть қувури Қозоғистоннинг “КПО Карашаган” компаниясига алоқадор ҳисобланади.
Дрон парчалари орасида украин тилидаги ёзув бўлган қисм топилган. Украина расмийлари ҳозирча мазкур ҳодисага муносабат билдиргани йўқ.