Тошкент вилоятида Тelegram'да аёллар номидан профиллар очиб, фирибгарлик билан шуғулланиб келган фуқаро қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.
Янгийўл туманида яшовчи 2005 йилда туғилган йигит онлайн савдо платформасида сохта эълонлар жойлаштириб, Телеграмъда аёллар номидан 10 га яқин аккаунт яратган.
У iPhone телефонларини арзон нархларда сотишини айтиб, фуқаролардан олдиндан пул олган ва маблағларни бошқа шахсларга тегишли банк карталарига ўтказиб, шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Турли ҳудудлардаги 8 та шундай жиноятни ушбу фуқаро амалга оширгани Transfermarkt.
Ўтказилган тадбир давомида фойдаланилган банк карталари ва телефон рақамлари ашёвий далил сифатида олинди.
Фуқарога нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмо