АсосийЖамият

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида тарихий ҳужжат имзоланди

Брюсселда EPCA — кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

'Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида тарихий ҳужжат имзоланди'ning rasmi

24 октябрь куни Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен иштирокида Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (EPCA) имзоланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Янги ҳужжат 1996 йилдаги Шериклик ва ҳамкорлик битимини алмаштириб, икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асосини янгилайди ва кенгайтиради.

EPCA 9 бўлим, 356 модда ва 14 иловадан иборат бўлиб, сиёсий мулоқот, савдо ва инвестициялар, фан ва таълим, инновациялар, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши каби соҳаларни қамраб олади.

Битим Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи муносабатларида янги босқични бошлаб бериб, ҳамкорликни мисли кўрилмаган даражага олиб чиқиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев кеча расмий ташриф билан Брюссельга етиб борган, уни рафиқаси Зироатхон Мирзиёева ҳамроҳлик қилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Йил бошидан бери қанча ЙТҲ содир бўлгани маълум қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:12

    Йил бошидан бери қанча ЙТҲ содир бўлгани маълум қилинди

    Ҳодисаларнинг 31 фоизи инсон ўлими билан якунланганини ИИВ маълум қилди.

    'Тадбиркорлар учун жарималарни тўлаш тартиби енгиллаштирилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:07

    Тадбиркорлар учун жарималарни тўлаш тартиби енгиллаштирилиши мумкин

    Жариманинг 50 фоизини бир ой ичида тўлаган тадбиркор қолган қисмидан озод этилиши таклиф қилинди.

    'Термизда безорилар гуруҳи қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:34

    Термизда безорилар гуруҳи қўлга олинди

    Ўткир тиғли жисмлар билан жиноят содир этган шахсларга нисбатан чора кўрилди.

    'Қирғизистон собиқ президентининг укаси Ўзбекистонда вафот этдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:29

    Қирғизистон собиқ президентининг укаси Ўзбекистонда вафот этдими?

    Ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани айтилмоқда.

    'Ислом цивилизацияси маркази Гиннесс рекордлар китобига киритилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:11

    Ислом цивилизацияси маркази Гиннесс рекордлар китобига киритилди

    Бугун, 13 апрель куни Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси маркази Гиннесс рекордлар китобига киритилди.

    'Туркия: Исроил бизни янги душман сифатида кўрмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:05

    Туркия: Исроил бизни янги душман сифатида кўрмоқда

    Ҳоқон Фидан Нетаняху Туркияни нишонга олишга уринаётганини маълум қилди.