АсосийЖамият

Тошкентда "занг сув" ҳолатлари бўйича фуқароларга тўловлар қайта ҳисобланади

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги иссиқ сув "занг" ҳолатда келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

'Тошкентда "занг сув" ҳолатлари бўйича фуқароларга тўловлар қайта ҳисобланади'ning rasmi

"Veolia Energy Tashkent" компанияси аҳолидан келиб тушаётган бу каби мурожаатларни диққат билан ўрганиб, иссиқлик тармоқлари ҳамда турар жой биноларидаги иссиқлик бўғинларини текшираётганини маълум қилди. Айниқса, иссиқ сув ранги ўзгарган ҳудудларда махсус таҳлил ишлари олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, иситиш мавсуми бошланишидан олдин иссиқлик тармоқлари тайёргарлик ҳолатига ўтказилади. Бу жараёнда сув қувурлар бўйлаб айлана бошлайди, тизим синовдан ўтказилади ва қувурлар тенг даражада қизиши таъминланади. Шу даврда айрим туманларда иссиқ сувда жигарранг ёки "занг"га ўхшаш тус кузатилиши мумкин.

Ёзги мавсумда эса тизим фақат битта асосий қувур орқали ишлайди, иккинчи линия эса режали таъмирга ёпилади. Таъмирдан сўнг қувурлар қайта тўлдирилганда сувнинг металл деворлар билан табиий ўзаро таъсири натижасида юпқа занг қатлами ҳосил бўлади. Айланма ҳаракат тиклангач, у сувга жигарранг тус бериши мумкин. Бу ҳодиса вақтинчалик бўлиб, тизим параметрлари барқарорлашгач, сув ранги меъёрга келади.

Текширувлар давомида айрим уйларда иссиқ сув нотўғри — қайтиш қувури орқали узатилаётгани аниқланган. Бу ҳолат сув ҳароратининг пасайишига ва сувнинг қувурларда тўхтаб қолишига сабаб бўлиб, зангга ўхшаш ранг пайдо бўлишига олиб келади.

Компания ходимлари бошқарувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда мазкур схемаларни тўғрилаш ва сув тиниқлангунича технологик тозалаш ишларини амалга оширмоқда.

Мурожаат учун:

Агар сиз иссиқ сув ранги ўзгаришини кузатган бўлсангиз, қуйидаги рақамлар орқали компанияга мурожаат қилишингиз мумкин: 1347 ёки (71) 200-00-56 (иш кунлари).

Шунингдек, дам олиш кунлари «Veolia Energy Tashkent»нинг туман бошқармалари билан боғланиш имкони мавжуд (телефон рақамлари компания расмий манбасида келтирилган).

Барча мурожаатлар қайд этилади ва манзилларда текширув ўтказилади. Агар сув сифатидаги муаммо ташқи тармоқлар фаолияти билан боғлиқлиги тасдиқланса, фуқароларнинг тўловлари белгиланган тартибда қайта ҳисобланади.

Қайта ҳисоблаш учун асос — истеъмолчи ва компания вакили томонидан тузилган далолатнома бўлиб, унда аниқланган муаммо ва унинг давомийлиги қайд этилади. Далолатнома имзолангандан сўнг маҳаллий бошқармага топширилади ва шу асосда қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ЕИ билан келишувга эришди'ning rasmi

    Жамият Бугун 22:40

    Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ЕИ билан келишувга эришди

    Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон ЕИ билан Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади.

    'ССВда бир талай таниш-билишчилик ҳолатлари ва манфаатлар тўқнашуви фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:17

    ССВда бир талай таниш-билишчилик ҳолатлари ва манфаатлар тўқнашуви фош этилди

    Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг маълум қилишича, жорий йилнинг июль ҳолатига кўра, вазирлик тизимида молия ва иқтисодиёт соҳаси бўйича фаолият юриьувчи 1280 нафар ходимда манфаатлар тўқнашуви ва непотизм ҳолатлари аниқланган.

    '"Жарқўрғон тандир гўшти" миллий бренд сифатида тан олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:44

    "Жарқўрғон тандир гўшти" миллий бренд сифатида тан олинди

    Бу таом энди фақат Сурхон заминига хос гатрономик бренд сифатида қонуний муҳофазага эга бўлади.

    'Россиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:34

    Россиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

    Ўзбекистон ТИВ Россиядаги фуқароларни "ҳужжат тайёрлаб бериш" ҳақидаги сохта эълонларга ишонмасликка чақирди.

    'Тўй ва маросимларда "маромийлик" маданиятини тарғиб этиш бўйича дастур ишлаб чиқилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:41

    Тўй ва маросимларда "маромийлик" маданиятини тарғиб этиш бўйича дастур ишлаб чиқилди

    Ўзбекистонда тўй ва маъракаларда ортиқча исрофгарчиликка чек қўйиш, меъёрийлик ва миллий қадриятларга мувофиқ одоб-ахлоқ меъёрларини тарғиб этиш мақсадида янги дастур ишлаб чиқилди. Унга кўра, эндиликда...

    'Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:40

    Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

    25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни!