АсосийДунё

Россиядан номаълум юк ортилган самолёт Венесуэлага етиб борди

Санкция остидаги “Авиакон Ситотранс” компаниясига тегишли самолёт Россиядан Венесуэлага номаълум юк билан учиб кетгани қайд этилди.

'Россиядан номаълум юк ортилган самолёт Венесуэлага етиб борди'ning rasmi

FlightRadar24 маълумотларига кўра, Ил-76ТД рус самолёти 22 октябрь куни Россиядан парвоз қилиб, Арманистон, Жазоир, Марокаш, Сенегал ва Мавритания орқали учган.

Маълум бўлишича, “Авиакон Ситотранс” компанияси 2023 йил январь ойида қурол ташиш фаолияти сабаб АҚШ санкциялари рўйхатига киритилган.

Ушбу юк ташиш парвози собиқ АҚШ президенти Доналд Трампнинг Венесуэлада “қуруқлик операцияси” ўтказиш ҳақидаги баёнотлари фонида амалга оширилган.

    Бошқа янгиликлар