АсосийСпорт

Жаҳон чемпиони Акбар Жўраевга BYD автомобили совға қилинди

У Норевегияда ўтган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида 3 та олтин медални қўлга киритган.

'Жаҳон чемпиони Акбар Жўраевга BYD автомобили совға қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтган тантанали маросимда Спорт вазирлиги, МОҚ ва Оғир атлетика федерацияси раҳбарлари иштирок этди.

Чемпион спортчига автомобиль билан бирга бир марталик пул мукофоти ҳам топширилди.

Шунингдек, мусобақада 2 та бронза медалини қўлга киритган Руслан Нуруддинов ҳамда спортчиларнинг мураббийлари пул мукофотлари билан тақдирланди.

    Бошқа янгиликлар