АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда онлайн қимор учун Spark ўғирлаган йигит ушланди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда терговга қадар текширув ҳамда процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.

'Тошкентда онлайн қимор учун Spark ўғирлаган йигит ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида онлайн қимор ўйинларига пул тикиш мақсадида Spark русумли автомобилни олиб қочган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, тезкор-қидирув тадбирлари давомида Юнусобод туманида олиб қочилган Spark русумли автомобиль Бектемир тумани ҳудудидан топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи транспорт воситасини эгасининг рухсатисиз автомобиллар ювиш шохобчасидан ҳайдаб кетган.

Қўлга олинган шахснинг айтишича, у автомобилни эрталаб соат 09:30 лар атрофида Юнусобод туманидаги 19-мавзеда жойлашган автомобиллар ювиш шохобчасидан олиб чиққан.

“Онлайн қимор ўйнайман. Шу ўйинларга пул тикиб, ютаман деб автомобилни олиб қочдим. Уни эҳтиёт қисмларга ажратиб сотишни режалаштирган эдим. Илгари таксичилик қилганман, ҳозир эса автомобиллар ювиш шохобчасида ишлайман”, деган гумонланувчи.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда терговга қадар текширув ҳамда процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда онлайн қимор учун Spark ўғирлаган йигит ушланди - Darakchi.uz