АсосийСиёсат

Президент ҳафтани иқтисодий йиғилиш ва муҳим учрашувлар билан бошлади

Бугун Шавкат Мирзиёев бошчилигида иқтисодиётда жорий йил якунлари ҳамда 2026 йилга мўлжалланган асосий кўрсаткичлар муҳокама қилинмоқда.

'Президент ҳафтани иқтисодий йиғилиш ва муҳим учрашувлар билан бошлади'ning rasmi

Куннинг иккинчи ярмида Президент АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор билан учрашади.

Шунингдек, ҳафтанинг давомида давлат раҳбари Самарқандда ўтаётган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида иштирок этади.

У ерда маданият, илм-фан ва таълим соҳаларидаги халқаро ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, Сербия Президенти Александр Вучич ва Финляндия Президенти Александр Стубб Ўзбекистонга ташриф буюриб, олий даражадаги музокаралар ўтказади.

    Бошқа янгиликлар