Музокаралар давомида икки давлат ўртасида сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, ташқи ишлар идоралари ўртасида ҳамкорлик механизмларини яратиш, шунингдек, савдо-иқтисодий ва туризм соҳаларида алоқаларни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Сейшел ўртасида умумий ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.
Маълумот учун, Сейшел (Сейшел Республикаси) Ҳинд океанида, Мадагаскардан шимоли-шарқда, Африканинг шарқий қирғоғидан тахминан 1 600 км узоқликда жойлашган давлатдир.






