АсосийСиёсат

Мирзиёев Корея делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки йиғилиши доирасида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари Ку Юн Чхоль бошчилигидаги делегация билан музокара ўтказди.

'Мирзиёев Корея делегациясини қабул қилди'ning rasmi

Учрашувда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон раҳбарига Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мённинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Қайд этилишича, жорий йил бошидан ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 12 фоизга ошган. Мамлакатимизда қарийб мингта қўшма корхона фаолият юритмоқда, кореялик инвесторлар киритган сармоялар ҳажми 8 млрд доллардан ошган. Корея компаниялари учун махсус саноат зонасини ташкил этиш масалалари ишлаб чиқилмоқда.

Корея Эксимбанки иштирокидаги лойиҳалар портфели 2 млрд доллардан ошгани таъкидланди. Кўп тармоқли клиника, кимё маркази ва фармацевтика парки қурилиши давом этмоқда. Шунингдек, Тошкент – Хива йўналишида Hyundai Rotem поезди қатнови бошланди.

Томонлар давлат молиясини бошқаришни рақамлаштириш, янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва кузда Сеулда ўтказилиши режалаштирилган “Марказий Осиё – Корея” саммитига тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ва Сейшел ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди'ning rasmi

    Сиёсат 02.05.2026 05:57

    Ўзбекистон ва Сейшел ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди

    Ўзбекистон ТИВ вазири Бахтиёр Саидов Сейшел ТИВ ва диаспора вазири Барри Форо билан учрашди.

    'Ўзбекистон Президенти ва Чехия Бош вазири биргаликда дарахт экдилар'ning rasmi

    Сиёсат 30.04.2026 09:54

    Ўзбекистон Президенти ва Чехия Бош вазири биргаликда дарахт экдилар

    Шавкат Мирзиёев ва Андрей Бабиш музокаралар якунида рамзий тадбирда иштирок этди.

    'Чехия Бош вазири Кўксаройда тантанали кутиб олинди'ning rasmi

    Сиёсат 30.04.2026 07:01

    Чехия Бош вазири Кўксаройда тантанали кутиб олинди

    Тошкентда расмий ташриф билан бўлиб турган Андрей Бабиш учун олий даражадаги кутиб олиш маросими ўтказилди.

    'Шавкат Мирзиёев Фарғона аэропортини кенгайтириш лойиҳаси билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 29.04.2026 03:01

    Шавкат Мирзиёев Фарғона аэропортини кенгайтириш лойиҳаси билан танишди

    Фарғона вилоятига ташриф доирасида давлат раҳбари Фарғона халқаро аэропортини модернизация қилиш концепцияси тақдим этилди.

    'Шавкат Мирзиёев Фарғона аэропортини модернизация қилиш концепцияси билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 28.04.2026 15:06

    Шавкат Мирзиёев Фарғона аэропортини модернизация қилиш концепцияси билан танишди

    Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи доирасида Фарғона халқаро аэропортини ривожлантириш бўйича тақдимотни кўриб чиқди.

    'Президент Фарғонадаги IT-паркнинг шарт-шароитлари  билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 28.04.2026 10:20

    Президент Фарғонадаги IT-паркнинг шарт-шароитлари билан танишди

    Эслатиб ўтамиз, ушбу мажмуа давлат раҳбарининг 2024 йил август ойидаги ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида барпо этилган.