АсосийСпорт

Элдор Шомуродов Туркия чемпионатида иккинчи ўринга кўтарилди

Ўзбек ҳужумчиси “Антальяспор” дарвозасига икки гол урди.

'Элдор Шомуродов Туркия чемпионатида иккинчи ўринга кўтарилди'ning rasmi

“Истанбул Башакшехир” сафида ҳаракат қилаётган Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг 10-турида “Антальяспор”га қарши баҳсда дубль қайд этди. Унинг жамоаси меҳмонда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шомуродов жорий мавсумда 10 ўйинда 6 та гол ургани билан тўпурарлар пойгасида аргентиналик Мауро Икарди билан тенглашди.

Ҳозирча етакчиликни “Трабзонспор” форварди Онуачу сақлаб турибди.

    Бошқа янгиликлар