Ҳукуматнинг янги қарорига кўра, 2026 йил 1 февралдан бошлаб автомактабларда назарий дарсларда қатнашиш мажбурий эмас.
Талабгорлар хоҳласа онлайн ёки офлайн курсларда ўқийди, ёки мустақил тайёрланади. Аммо амалий машғулотларда тўлиқ иштирок этиш талаб этилади.
Шунингдек, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар учун алоҳида қайта имтиҳон тартиби ишлаб чиқилади.
Қарорда мопед ва скутер ҳайдовчилари учун “A1” тоифали гувоҳнома жорий этилиши ҳам белгиланган.






