АсосийЖамият

Тошкентда ҚҚС билан боғлиқ 17 млрд сўмлик фирибгарлик фош этилди

Ҳолат юзасидан ҳисобчи ва бошқа шахсларга жиноят иши қўзғатилди.

'Тошкентда ҚҚС билан боғлиқ 17 млрд сўмлик фирибгарлик фош этилди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди.

Маълум бўлишича, илгари солиқ идораларида ишлаган, ҳозирда Тошкент шаҳридаги транспорт ва логистика хизматлари кўрсатадиган МЧЖда ҳисобчи лавозимида фаолият юритаётган шахс ўзининг собиқ ҳамкасблари орқали бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонага 17 миллиард сўмлик ҚҚСнинг манфий фарқ суммасини қайтариш ҳамда тўхтатилган ҚҚС гувоҳномасини қайта фаоллаштириб бериш эвазига 35 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ушбу шахс МЧЖ таъсисчисидан 20,5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан ҳисобчи ва бошқа шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Дастлабки тергов давомида гумондор ўзининг “ёрдамини” Солиқ қўмитасининг катта инспектори орқали амалга оширмоқчи бўлганини тан олган. Мазкур давлат хизматчиси ҳам жиноий ишга гумонланувчи сифатида жалб этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилоятида ўқитувчи ўқувчини ургани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:17

    Тошкент вилоятида ўқитувчи ўқувчини ургани айтилмоқда

    Ҳамкасбларининг айтишича, ўқитувчи аввал ҳам шунга ўхшаш хатти-ҳаракатлари учун ишдан бўшатилган.

    'Пойтахтда иссиқ сув ва иситиш учун янги тарифлар 12 ноябрдан жорий этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:26

    Пойтахтда иссиқ сув ва иситиш учун янги тарифлар 12 ноябрдан жорий этилади

    Янги тарифлар иқтисодий кўрсаткичлар асосида ҳисобланган бўлиб, уларнинг тахминан 80 фоизи бюджетдан қопланади.

    'Туркияда 5 нафар ўзбекистонлик аёллар 61 кг олтин билан қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:48

    Туркияда 5 нафар ўзбекистонлик аёллар 61 кг олтин билан қўлга олинди

    Улар олтинни гўшт майдалагич ва миксерлар ичига эҳтиёт қисмлар шаклида эритиб жойлаштирган.

    'Жиззахда жиноят иши бўйича қамалган ҳоким озод этилдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:00

    Жиззахда жиноят иши бўйича қамалган ҳоким озод этилдими?

    Олий Суд ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан расмий муносабат билдирди.

    'Бугун бир нечта вилоятларда кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:16

    Бугун бир нечта вилоятларда кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилади

    Ҳолат бўйича “Ўзгидромет” огоҳлантириш билан чиқди.

    'Мактаб директорларига фаолият самарадорлигига қараб ойлик устама белгиланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:30

    Мактаб директорларига фаолият самарадорлигига қараб ойлик устама белгиланади

    Энг юқори балл тўплаган директорлар ойлик иш ҳақининг 20 фоизигача қўшимча олишлари мумкин.