Amazon компанияси 30 мингтагача офис ходимларини ишдан бўшатиш жараёнини бошлади. Реутерсънинг ёзишича, бу қарор пандемия даврида ортиқча ишчи ёллангани ва харажатларни камайтириш зарурати билан изоҳланмоқда.
Қисқартириш компаниянинг 1,55 миллион ишчисининг кичик қисмини, бироқ 350 минг корпоратив ходимнинг қарийб 10 фоизини ташкил этади. Бу 2022 йилдан буён Амазонъдаги энг йирик қисқартириш бўлиши кутилмоқда.
Энг кўп ўзгаришлар инсон ресурслари (ПХТ), қурилмалар ва хизматлар ҳамда Amazon Web Services (АWС) бўлимларига таъсир қилади. Айрим бўлимларда қисқартириш 15 фоизгача етиши мумкин.
Amazon раҳбари Энди Жасси бу қарорни компаниядаги бюрократияни камайтириш ва сунъий интеллект ёрдамида самарадорликни ошириш мақсади билан тушунтирган. Унга кўра, AI технологиялари такрорий вазифаларни автоматлаштириб, ишчи сонини камайтириш имконини бермоқда.
Таҳлилчиларнинг фикрича, бу жараён глобал технологик компаниялар орасида кузатилаётган “оптималлаштириш тўлқини”нинг давоми бўлиб, сунъий интеллектнинг тез ривожланиши йирик корпорацияларни тузилмасини қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда.






