Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, Самарқанд вилояти Қўшработ туманида “А.” МЧЖ раҳбари 8 нафар фуқарони Англияга ишга юборишни ваъда қилиб, 12 минг долларни фирибгарлик йўли билан олган.
Шунингдек, Андижонда ўтказилган тезкор тадбирда яна бир фуқаро Германияга ишга юбориш баҳонасида 1300 доллар олаётган пайтда қўлга олинган.
Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.






