АсосийДунё

Хитой Украинага дрон қисмларини етказиб беришни чекладими?

Пекин Украина дронлари учун керакли электрон компонентларнинг етказилишини тобора қисқартирмоқда.

'Хитой Украинага дрон қисмларини етказиб беришни чекладими?'ning rasmi

Германиянинг н-тв нашри манбага таяниб хабар беришича, Хитой нафақат тўғридан-тўғри етказиб беришни, балки учинчи давлатлар – жумладан, Болтиқбўйи давлатлари ва Полша орқали олиб кириш уринишларини ҳам чекламоқда.

Манбанинг айтишича, Пекин Болтиқ давлатларига дронлар учун зарур бўлган двигатель, аккумулятор ва бошқарув модулларини экспорт қилишни тақиқлаган, чунки бу қисмлар охир-оқибат Украинага етказилишини яхши билади.

Бу чекловлар Украина қуролли кучларининг олд чизиқда қўллаётган учувчисиз аппаратларига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Айни пайтда Украина дронларининг кўпчилик асосий техник қисмлари асосан Хитойда ишлаб чиқарилади.

    Бошқа янгиликлар