АсосийЖамият

Chevrolet Cobalt автомобиллари учун онлайн контрактация очилади

2025 йил 3 ноябрдан Chevrolet Cobalt автомобилларининг янги версиялари сотуви бошланади.

'Chevrolet Cobalt автомобиллари учун онлайн контрактация очилади'ning rasmi

2025 йил 3 ноябрдан Chevrolet Cobalt автомобилларининг янги версиялари сотуви бошланади. Янги версиядаги автомобилларнинг кўргазма намуналари аллақачон дилерлик марказларига етказиб берилган бўлиб, мижозлар улар билан танишиб, харид қилиш тўғрисида қарор қабул қилишлари мумкин.

Chevrolet Cobalt автомобилларига бўлган юқори талаб ва мижозлардан келиб тушаётган кўплаб сўровларни инобатга олган ҳолда, шунингдек, ортиқча ажиотажнинг олдини олиш мақсадида, “УзАуто Motors” АЖ Chevrolet Cobalt автомобилларига контрактация жараёни онлайн тарзда амалга оширилишини маълум қилди. Онлайн шартнома тузиш жараёнида Chevrolet Cobalt автомобилларининг барча комплектациялари, шу жумладан иккита янги комплектация ҳам мавжуд. 

2025 йил 3 ноябрь соат 10:00 дан бошлаб мижозларга  Chevrolet Cobalt учун онлайн контрактация очилади ва uz.avtosavdo сайти орқали амалга оширишлари мумкин бўлади. 

Шунингдек, 3 ноябрь куни барча Chevrolet дилерлик марказлари ёпилади ва “УзАуто Motors” савдо тизимидан узилади. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссияларнинг XII минтақалараро учрашуви ўз ишини бошлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:52

    ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссияларнинг XII минтақалараро учрашуви ўз ишини бошлади

    Учрашувга раислик қилиш учун сайланган Гаяне Умерова ўз нутқида Самарқанднинг тамаддунлар чорраҳаси сифатидаги рамзийлигини таъкидлади.

    'Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:22

    Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам берилади

    Дастур доирасида жами 1,2 триллион сўм маблағ Давлат бюджетидан ажратилиши режалаштирилган.

    'Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:07

    Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Сербия Президенти хорижий давлат раҳбарлари орасида марказга ташриф буюрган илк етакчи бўлди.

    'Мансабдор қарзини сўраган аёлга тунни ишхонасида бирга ўтказишни таклиф қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:56

    Мансабдор қарзини сўраган аёлга тунни ишхонасида бирга ўтказишни таклиф қилди

    Тармоқларда уларнинг ўзаро суҳбати акс этган видео тарқалди.

    'Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат тест жавоблари сотилдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:27

    Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат тест жавоблари сотилдими?

    Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳолат юзасидан изоҳ берди.

    'ЎФА “Nasaf” мураббийси Рўзиқул Бердиевнинг баёноти юзасидан суриштирув бошлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:59

    ЎФА “Nasaf” мураббийси Рўзиқул Бердиевнинг баёноти юзасидан суриштирув бошлади

    Мураббийнинг ОКМК – “Nasaf” ўйинидан кейинги сўзлари футбол жамоатчилигида резонанс келтириб чиқарди.