Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 30 октябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Билдирилишича, доллар 13,94 сўмга пастлаб, 11 990,53 сўм бўлган. Евро курси ҳам 34,23 сўмга тушиб, 13 959,38 сўмни ташкил қилган.
Рубль эса 0,49 сўмга кўтарилиб, 150,71 сўм бўлган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда доллар курси сўнгги марта 2023 йил августида 12 минг сўмдан паст бўлганди.






