АсосийЖамият

Мансабдор қарзини сўраган аёлга тунни ишхонасида бирга ўтказишни таклиф қилди

Тармоқларда уларнинг ўзаро суҳбати акс этган видео тарқалди.

'Мансабдор қарзини сўраган аёлга тунни ишхонасида бирга ўтказишни таклиф қилди'ning rasmi

Фарғона вилояти Олтиариқ туман Маданият бўлими бошлиғи Элбек Мадалиев таниш аёлдан олган қарзини қайтариш учун бир кеча ишхонасида бирга қолишни таклиф қилди. Тармоқларда уларнинг ўзаро суҳбати акс этган видео тарқалди.

Маълум бўлишича, аёл бўлим бошлиғи билан телефон орқали мулоқот қилар экан, берган пулларини қайтаришини сўрайди. Мансабдор эса бу пулларни олиш учун яна бир кечани у билан бирга ўтказиши кераклигини айтади. Акс ҳолда пулни қайтармаслигини билдиради. Аёл эса бир марта бундай хатога йўл қўйганини, аммо энди бу хатони такрорламаслигини айтиб, уни давлат ишхонасини ишратхонага айлантиришда айблайди. Шунингдек, бу ҳақда масъулларга шикоят қилишини билдиради.

“Қўлингдан келганини қил”, — деган Элбек Мадалиев.

Суҳбатдош аёл унинг овозлари ёзилаётганини айтгач, мулозим унга вилоят ҳокими ҳам ҳеч қандай чора кўролмаганини қўшимча қилади.

“Агар ишдан ҳайдатсанг, Элбек отимни бошқа қўяман. Билмасанг билиб ол, мен ҳокимнинг ълюбимчигиманъ. Ҳаммани ишдан ҳайдаса ҳам мени ҳайдамайди”, — деган Маданият бўлими бошлиғи.

Элбек Мадалиев сўзида шундай давом этган: “Сендан олдин вилоят ҳокимига ҳам боришди, вилоят ҳокими ҳам ҳеч нарса қилолмади. Ёзиб олганингни сунъий интеллект ёрдамида ясашган деб тан олмасам қўлингдан нима келади?”.

Ҳокимлик вакилининг билдиришича, масъуллар туман Маданият бўлими бошлиғи Элбек Мадалиев билан суҳбатлашиб, воқеага изоҳ сўраган. Мансабдор видеода таъкидлаганидек, бу сунъий интеллект эканини айтган.“Ҳозирча у бу сўзлашув сунъий интеллект эканини айтмоқда. Исботлайман демоқда. Кутяпмиз”, — дейди ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Транспорт хизматлари ҳажми қарийб 134 трлн сўмга етди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:55

    Транспорт хизматлари ҳажми қарийб 134 трлн сўмга етди

    Статистика қўмитаси 2025 йил январь—сентябрь ойларида кўрсатилган транспорт хизматлари бўйича маълумотларни эълон қилди.

    'ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссияларнинг XII минтақалараро учрашуви ўз ишини бошлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:52

    ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссияларнинг XII минтақалараро учрашуви ўз ишини бошлади

    Учрашувга раислик қилиш учун сайланган Гаяне Умерова ўз нутқида Самарқанднинг тамаддунлар чорраҳаси сифатидаги рамзийлигини таъкидлади.

    'Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:22

    Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам берилади

    Дастур доирасида жами 1,2 триллион сўм маблағ Давлат бюджетидан ажратилиши режалаштирилган.

    'Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:07

    Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Сербия Президенти хорижий давлат раҳбарлари орасида марказга ташриф буюрган илк етакчи бўлди.

    'Chevrolet Cobalt автомобиллари учун онлайн контрактация очилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:19

    Chevrolet Cobalt автомобиллари учун онлайн контрактация очилади

    2025 йил 3 ноябрдан Chevrolet Cobalt автомобилларининг янги версиялари сотуви бошланади.

    'Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат тест жавоблари сотилдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:27

    Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат тест жавоблари сотилдими?

    Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳолат юзасидан изоҳ берди.