АсосийЖамият

ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссияларнинг XII минтақалараро учрашуви ўз ишини бошлади

Учрашувга раислик қилиш учун сайланган Гаяне Умерова ўз нутқида Самарқанднинг тамаддунлар чорраҳаси сифатидаги рамзийлигини таъкидлади.

'ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссияларнинг XII минтақалараро учрашуви ўз ишини бошлади'ning rasmi

ЮНЕСКО Бош директори ўринбосари Син Сюй (Хинг Қу) ва ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси раиси, Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси, Президент Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаментининг раҳбари Гаяне Умерова табрик сўзларини йўлладилар.

Учрашувга раислик қилиш учун сайланган Гаяне Умерова ўз нутқида Самарқанднинг тамаддунлар чорраҳаси сифатидаги рамзийлигини таъкидлаб, ЮНЕСКО томонидан белгилаб берилган шериклик ва бирдамлик руҳини янгилаш муҳимлигини қайд этди.

Эрталабки дастур мавзуга оид икки сессиядан иборат бўлди. Биринчиси ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ҳамда барқарор ривожланиш учун уларнинг тинчлик, инсон ҳуқуқлари, ижтимоий инклюзия ва таълимни илгари суришдаги ролига бағишланди. Муҳокамада ЮНЕСКО, шунингдек, Германия, Канада ва Кения миллий комиссиялари вакиллари иштирок этдилар.

Иккинчи муҳокама шўбаси рақамли даврда маданиятлар ва жамоаларнинг ўзаро мулоқотига бағишланиб, унда маданий мерос, барқарор туризм ва Ипак йўли йўналишларига эътибор қаратилди. Сўзга чиққанлар орасида ЮНЕСКО ҳамда Франция, Кюрасао ва Ўзбекистон миллий комиссиялари вакиллари бўлишди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Транспорт хизматлари ҳажми қарийб 134 трлн сўмга етди'ning rasmi

    Жамият 29.10.2025 19:55

    Транспорт хизматлари ҳажми қарийб 134 трлн сўмга етди

    Статистика қўмитаси 2025 йил январь—сентябрь ойларида кўрсатилган транспорт хизматлари бўйича маълумотларни эълон қилди.

    'Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам берилади'ning rasmi

    Жамият 29.10.2025 18:22

    Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам берилади

    Дастур доирасида жами 1,2 триллион сўм маблағ Давлат бюджетидан ажратилиши режалаштирилган.

    'Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Жамият 29.10.2025 18:07

    Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Сербия Президенти хорижий давлат раҳбарлари орасида марказга ташриф буюрган илк етакчи бўлди.

    'Мансабдор қарзини сўраган аёлга тунни ишхонасида бирга ўтказишни таклиф қилди'ning rasmi

    Жамият 29.10.2025 17:56

    Мансабдор қарзини сўраган аёлга тунни ишхонасида бирга ўтказишни таклиф қилди

    Тармоқларда уларнинг ўзаро суҳбати акс этган видео тарқалди.

    'Chevrolet Cobalt автомобиллари учун онлайн контрактация очилади'ning rasmi

    Жамият 29.10.2025 16:19

    Chevrolet Cobalt автомобиллари учун онлайн контрактация очилади

    2025 йил 3 ноябрдан Chevrolet Cobalt автомобилларининг янги версиялари сотуви бошланади.

    'Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат тест жавоблари сотилдими?'ning rasmi

    Жамият 29.10.2025 15:27

    Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат тест жавоблари сотилдими?

    Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳолат юзасидан изоҳ берди.