Ўзбекистонда транспорт хизматлари ҳажми қарийб 134 трлн сўмга етгани маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси хабар берди.
Қўмита 2025 йил январь—сентябрь ойларида кўрсатилган транспорт хизматлари бўйича маълумотларни эълон қилди. Мазкур даврда транспорт хизматлари ҳажми 133,6 триллион сўмни ташкил этган.
Транспорт турлари кесимида хизматлар қуйидагича тақсимланган:
автомобиль транспорти — 50,3 фоиз,
ҳаво транспорти — 15,2 фоиз,
қувур транспорти — 11,3 фоиз,
темирйўл транспорти — 8,3 фоиз,
ёрдамчи транспорт фаолияти — 4,9 фоиз.
Қўмита маълумотига кўра, транспорт хизматларининг қарийб ярми автомобиль транспорти ҳиссасига тўғри келмоқда.
Жорий йил январь—сентябрь ойларида Ўзбекистонда 116 008 дона Cobalt ишлаб чиқарилди. Таққослаш учун, 2024 йил мос даврида бу кўрсаткич 117 705 дона бўлган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, мазкур даврда Damas ишлаб чиқариш ҳам қисқарган. Яъни ушбу русумдаги автомобиллардан ўтган йилнинг тўққиз ойида 70 030 дона, шу йил январь–сентябрь ойларида 67 879 та ишлаб чиқарилган.
Ҳисобот даврида UzAutoMotors фақатгина Tracker автомобиллари сонини ўтган йилги 31 197 тадан 34 179 тага етказган. Бу даврда Onix ишлаб чиқариш сони ҳам 24 753 донадан 22 598 донага қисқарганини кўриш мумкин.






