АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда гуманоид роботлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Лойиҳа Жанубий Кореянинг Robotis компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

'Тошкентда гуманоид роботлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади'ning rasmi

Тошкент шаҳрида гуманоид роботлар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик завод қурилиши бошланди. Лойиҳа Жанубий Кореянинг Robotis компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.

Корхонага тамал тоши қўйиш маросими Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида “Янги Авлод” саноат зонасида бўлиб ўтди. Унда расмийлар ва Robotis компанияси раҳбарияти иштирок этди.

Маълум қилинишича, лойиҳанинг умумий қиймати 70 миллион долларни ташкил этади. Завод 10 гектар майдонда барпо этилади ва 2 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Таъкидланишича, янги корхона юқори технологияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, халқаро тажрибани жалб этиш ҳамда малакали мутахассислар тайёрлашга хизмат қилади.

Расмийлар мазкур лойиҳани Ўзбекистонда робототехника соҳасини ривожлантириш ва мамлакатни Марказий Осиёдаги етакчи технологик марказлардан бирига айлантириш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоламоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистондаги энг кекса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзибой Сатторов оламдан ўтди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 15:06

    'Блогер “Gonzo” 5 суткага қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:32

    Блогер “Gonzo” 5 суткага қамалди

    “Gonzo” тахаллуси билан танилган блогер Гейдар Алиев К-Vibe корейс маданияти фестивалидаги можародан сўнг маъмурий жавобгарликка тортилди.

    'Томскда жазо ўтаётган 70 га яқин ўзбекистонлик ҳолидан хабар олинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:25

    Томскда жазо ўтаётган 70 га яқин ўзбекистонлик ҳолидан хабар олинди

    Учрашувлар давомида маҳкумларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ҳуқуқий масалалар бўйича тушунтиришлар берилган.

    'Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:01

    Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима

    Ўзбекистонда фойдаланиш муддати тугаган автомобилларни утилизацияга топширмаган фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида экологик компенсация тўлаши мумкин.

    'Ўзбекистонликлар учун хорижий акцияларни сотиб олиш осонлашади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 03:54

    Ўзбекистонликлар учун хорижий акцияларни сотиб олиш осонлашади

    Мазкур қарор расман 2026 йил 17 сентябрдан кучга киради.

    'Бутун халқ кутган тарихий лаҳза'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 20.06.2026 16:56

    Бутун халқ кутган тарихий лаҳза

    Ўзбекистон байроғи футболнинг энг нуфузли майдонида ҳилпирайди!