Дастлабки тадқиқотларга кўра, у бетакоронавируслар оиласига киради — худди COVID-19, MERS ва SARS вируслари каби.
Янги вируснинг генетик тузилмасида ҳайвон ёки инсон ҳужайраларига киришни осонлаштирувчи оқсил занжири аниқланган.
Тадқиқот Япониянинг Осака университети, Бразилиянинг Сао-Пауло университети ҳамда АҚШнинг Висконсин-Медисон университети олимлари томонидан олиб борилган. Ҳозирча вируснинг инсонларга юқишига оид ҳеч қандай далил қайд этилмаган.






