АсосийЖамият

Ёқуб Аҳмедов вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси Ёқуб Аҳмедов 87 ёшида вафот этди.

'Ёқуб Аҳмедов вафот этди'ning rasmi

Машҳур санъаткор ўз ижоди давомида кўплаб театр ва кино асарларида ёрқин роллар ижро этган, миллий санъат ривожига катта ҳисса қўшган эди.

Ёқуб Аҳмедов 1938 йил 3 январда Наманганда туғилган. Тошкент санъат институтини тугатган. 1958 йилдан Ҳамза театрида ишлаган.

Дастлабки яратган Али Қушчи (Мақсуд Шайхзода, „Мирзо Улуғбек“), Мурод (Уйғун, „Парвона“), Лейстер (Фридрих Шиллер, „Мария Стюарт“) каби роллари билан ўз ижод йўлини белгилаб олган.

    Бошқа янгиликлар