АсосийЖамият

Ургутда ўқитувчини калтаклаган фуқаро билан боғлиқ ҳолат бўйича расмий муносабат билдирилди

Жараён вилоят таълим бошқармаси назоратига олинган.

'Ургутда ўқитувчини калтаклаган фуқаро билан боғлиқ ҳолат бўйича расмий муносабат билдирилди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ургут туманидаги 112-мактаб ўқитувчисини маст ҳолатдаги шахс калтаклагани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Маълум қилинишича, воқеа 27 октабр куни содир бўлган. Мактаб раҳбарияти зудлик билан ички ишлар бўлимига мурожаат қилган, ўқитувчи эса туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.

Ҳозирда ўқитувчининг аҳволи яхши. Ҳолат бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда, жараён вилоят таълим бошқармаси назоратига олинган.

    Бошқа янгиликлар