АсосийЖамият

Финляндия Президенти Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Уч минг йиллик тарихни бугунги авлодга шу даражада замонавий шаклда етказиб бериш юксак санъат ва буюк маҳоратни талаб этади — Александр Стубб.

'Финляндия Президенти Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб мамлакатда бўлиб турибди.

Олий мартабали меҳмон мамлакатнинг ноёб дурдонаси, ўтмиш ва келажакни бир нуқтада бирлаштира олган мажмуа – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

Президент Александр Стуббга марказ раҳбарияти ва олимлар ҳамроҳлик қилиб, жаҳон илм-фани ва ислом оламида улкан аҳамият касб этгувчи мазкур мажмуанинг аҳамияти тўғрисида батафсил маълумот беришди.

Дарҳақиқат, марказ экспозицияларида намойиш этилаётган 1000 га яқин лойиҳаларнинг 400 дан зиёди хорижий ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилаётгани, бу эса дунё олимларини илмий тадқиқотлар сари чорлаётгани ва бирлаштираётгани Ислом цивилизацияси марказининг аҳамиятини бугун янада юксалтирди.  

Финляндия Президенти мазкур даргоҳда музей, кўргазма заллари билан алоҳида қизиқиб, Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳонда қай даражада бебаҳо эканлигини эътироф этди.

Ташриф асносида Президент Александр Стубб Ўзбекистонда қадриятларни авайлаш ва аждодларга эҳтиром кўрсатиш йўлида барпо этилган ушбу илмлар маскани – Ислом цивилизацияси маркази келгуси авлодлар камолотига чин маънода хизмат қилиши борасида тушунчаларга эга бўлди.

Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб:

“Ростини айтсам, бу ерда мен беқиёс таассуротлар гирдобига тушиб қолдим. Ҳар бир экспозиция, ҳар бир зал, ҳар бир деталь чуқур ўйланган. Уч минг йиллик тарихни бугунги авлодга шу даражада замонавий шаклда етказиб бериш — бу юксак санъат ва буюк маҳорат талаб этади.

Бу Марказ нафақат асрлар меросини қайта жонлантирган, балки келажак авлод учун ҳам илҳом манбаига айланган. Айниқса, интерактив намойишлар ва инновацион технологиялар ёшларни ўзига жалб этади. Улар бу ерда тарихни ўқимайди — уни ҳис қилади.

Марказда яратилган муҳитда зерикишнинг ўзи мумкин эмас. Ҳар бир саҳна, ҳар бир ёритилган тафсилот ўзига хос. Мен бу ердан улкан миннатдорлик ва ҳайрат билан чиқяпман.”

Миллий анъаналарни намойиш этувчи безаклар, маҳобатли пештоқлар ва гумбаз салобати бу ерга келадиган ҳар қандай хорижликларнинг Турон замини ва унинг уч минг йиллик тарихидан бохабар этиш билан бирга, Ўзбекистоннинг келажаги ҳақида ҳам таасcуротларни уйғотиши табиий.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли бўйича базавий меъёр 5 баробарга оширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:03

    'Пойтахт мактабларида ниқоб тақиш жорий этиладими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:08

    Пойтахт мактабларида ниқоб тақиш жорий этиладими?

    Нурмат Атабеков масалага ойдинлик киритди.

    'Жиззахда 4 кунлик келин-куйов ис гази сабаб ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:40

    '“O‘zbekgidroenergo” Fitch Ratings томонидан “BB” даражасида тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:55

    “O‘zbekgidroenergo” Fitch Ratings томонидан “BB” даражасида тасдиқланди

    “O‘zbekgidroenergo” АЖ халқаро Fitch Ratings агентлиги томонидан яна бир бор “BB” даражасидаги, “барқарор” прогнозли кредит рейтинги билан тасдиқланди.

    'Ургутда ўқитувчини калтаклаган фуқаро билан боғлиқ ҳолат бўйича расмий муносабат билдирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:27

    'Қайнона ва эрини шафқатсизларча ўлдирган аёлга 12 йил 3 ой қамоқ жазоси тайинланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:07

    Қайнона ва эрини шафқатсизларча ўлдирган аёлга 12 йил 3 ой қамоқ жазоси тайинланди

    Суд аёлни икки нафар яқин қариндошини ўлдирганликда айбли деб топиб, унга 12 йил 3 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси белгилади.