АсосийБу қизиқ

Ўзбекистонда об-ҳавонинг кескин совиши кутилмоқда

Ноябрь ойининг бошида ҳаво ҳарорати 0-3 даражагача тушади.

'Ўзбекистонда об-ҳавонинг кескин совиши кутилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистонда ноябрь ойининг илк кунларида ҳаво совиб кетиши кутилмоқда. “O‘zgidromet” бу бўйича огоҳлантириш билан чиқди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 3 ноябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4-6 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда.

3-5 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қорга айланади.

4-6 ноябрга келиб ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва кечалари 0-3 даража илиқни ташкил этади, баъзи жойларда совуқ бўлиши мумкин, кундуз кунлари 8-13 даража илиққача бўлади.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 31 октябрда ёмғир ёғади.

    Бошқа янгиликлар