Ўзбекистонда иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли бўйича базавий меъёр 4 ойга 5 баробарга оширилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ноябрь—февраль ойларида ҳар бир ой учун 500 куб метргача, март—октябрда эса ҳар ой учун 100 куб метргача меъёр белгиланган.
Куз-қиш мавсумида табиий газ истеъмоли юқори бўлгани учун Қорақалпоғистон ва Хоразмда октябрь — февраль ойларида ҳам бир ойлик лимит 500 куб метр бўлади.
Шу билан бирга, президентнинг тегишли қарорига асосан, эҳтиёжманд оилаларга ишлатилган электр энергияси ва табиий газ учун давлат томонидан ҳар ойда компенсация тўланади.
Компенсация қуйидагича:
Электр энергияси учун — ойига базавий меъёрдан ортиқ (200 кВт·соатдан кейинги) 150 кВт·соатгача;
Табиий газ учун — қиш ойларида 250 куб метргача, бошқа ойларда 150 куб метргача базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисми учун берилади.






