Бугун, 31 октябрь куни соат 00:10 да Тошкент шаҳри Сирғали туманида, ТХАЙ кўчасида жойлашган Қўйлиқ-5 даҳаси “Метро” бекати қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Маълум қилинишича, 1984 йилда туғилган ҳайдовчи И.Б. бошқарган “Damas” ҳамда 1999 йилда туғилган О.А. бошқарган Spark автомобили тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида Damas йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Воқеа юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъуллари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






