АсосийДунё

Британия қироли укасини унвонлардан маҳрум қилди

Хўш, Чарльз III нега бу қарорга келган?

'Британия қироли укасини унвонлардан маҳрум қилди'ning rasmi

Буюк Британия қироли Чарльз III укаси, 65 ёшли шаҳзода Эндрюни барча унвон ва фахрий мақомлардан маҳрум қилиб, уни қироллик қароргоҳидан чиқиб кетишга мажбур қилди. Бу ҳақда Букингем саройи баёнотига таяниб Reuters хабар берди.

Баёнотда айтилишича, Эндрюга Royal Lodge қароргоҳини бўшатиб, хусусий уйга кўчиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириш юборилган.

Қарор унга нисбатан кучайган босим — молиячи Жеффри Эпштейн билан алоқадорлик ҳақидаги айбловлар ортидан қабул қилинган.

Эпштейн вояга етмаганларни фоҳишаликка жалб этганлик учун судланган, Эндрю эса жинсий зўрлашда иштирок этганликда гумон қилинмоқда. Уни ҳуқуқ ҳимоячиси Виржиния Жуффре айблаган эди.

Аввалроқ шаҳзода ҳарбий унвонлари, хайрия ташкилотларидаги ҳомийлик мақомлари ҳамда “қироллик ҳазратлари” унвонидан ҳам маҳрум этилган эди.

The Telegraph’га кўра, у яқинда Ёрк герсоги унвонидан ҳам ихтиёрий равишда воз кечган.

    Бошқа янгиликлар