Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Абдулҳай Исмоилов Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Антидопинг қоидалари 6-бандини бузганлиги учун 1 йилга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу йилнинг 15 сентбярь – 2 октябрь кунлари Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтган U-16 Осиё чемпионати вақтида олинган допинг-пробаларда Абдулҳай Исмоиловнинг намунасида тақиқланган моддалар аниқланди.
Шу муносабат билан Абдулҳай Исмоилов футболга оид ҳар қандай фаолиятдан 1 йилга четлатилди. Унинг дисквалификацияси ОФК Антидопинг қоидалари бузилган санадан бошлаб, яъни, 2016 йилнинг 3 ноябридан кучга кирит, 2017 йилнинг 2 ноябрига қадар давом этади.
Абдулҳай Исмоилов мазкур ҳолат такрорланган тақдирда қаттиқ жазоланиши ҳақида огоҳлантирилди.
Маълумот учун, Абдулҳай Исмоилов Ҳиндистонда бўлиб ўтган U-16 Осиё чемпионатида КХДРга қарши (3:1) “D” гуруҳи 3-турида ҳамда Ироққа қарши (0:2) чорак финалида майдонга тушганди.