Туркияда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларимизга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш чоралари доирасида, жорий йилнинг 16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош консулхонаси дипломатлари Сакаря вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасига ташриф буюришди.
Ташриф давомида ҳибсда сақланаётган бир қатор Ўзбекистон фуқаролари билан консуллик учрашувлари ўтказилиб, уларга зарур ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ҳамда кейинчалик суд жараёнларида уларни ҳимоя қилаётган адвокатлар билан ҳам алоҳида ҳуқуқий маслаҳатлашувлар амалга оширилди.
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлашда гумонланиб, 2024 йилдан буён Сакаря вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида сақланиб келган Ўзбекистон фуқароси Ф.А., жорий йилнинг 30 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги суд мажлиси қарорига асосан суд залидан озодликка чиқарилди.






