АсосийHi-Tech

Энди ChatGPT тиббий ва ҳуқуқий маслаҳат бермайди

OpenAI компанияси ўз хизматларидан фойдаланиш сиёсатига ўзгартиришлар киритди.

'Энди ChatGPT тиббий ва ҳуқуқий маслаҳат бермайди'ning rasmi

Янги қоидаларга кўра, эндиликда ChatGPT орқали ҳуқуқий ёки тиббий маслаҳат олиш тақиқланади.

Шунингдек, миграция ва миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатлар ҳам чекланди. Хизматлардан таҳдид, қўрқитиш, таъқиб ёки туҳмат қилиш, шунингдек, суицид мақсадида фойдаланиш мумкин эмас.

OpenAI маълумотига кўра, жинсий зўравонлик, терроризм, қурол яратиш ёки сотиб олиш, қимор ўйинлари билан боғлиқ маслаҳатлар ҳам қатъий тақиқланади.

“Сиз лицензия талаб қиладиган махсус маслаҳатлар учун бизнинг хизматларимиздан фойдалана олмайсиз". 

Шу билан бирга, одамнинг розилигисиз унинг овози ёки реалистик тасвирини яратиш, шахсий маълумотларни тўплаш ёки тарқатиш, шунингдек инсоннинг шахсий хусусиятларига қараб жиноят содир этиш эҳтимолини баҳолаш ман этилди.

OpenAI таъкидлашича, шахсий ҳаёт дахлсизлигига путур етказишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатга йўл қўйилмайди.

Бундан ташқари, вояга етмаганларнинг ташқи кўринишини баҳолаш ёки ёш чекловлари мавжуд хизматларга уларнинг киришини таъминлаш ҳам тақиқланади.

“Болалар ва ўсмирлар алоҳида ҳимояга муҳтож. 18 ёшдан кичик шахсларни эксплуатация қилиш ёки хавф остига қўйиш учун хизматларимиздан фойдаланиш мутлақо ман этилган", - дейилади OpenAI баёнотида.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Юнонистоннинг Олимпия шаҳрида илк бор “робо-олимпиада” бошланди'ning rasmi

    Hi-Tech 03.09.2025 07:28

    Юнонистоннинг Олимпия шаҳрида илк бор “робо-олимпиада” бошланди

    Мутахассислар буни ижобий баҳолаб, яна кўпроқ томошалилар намойиш этилишини сўрашмоқда.

    'Илон Маскнинг ракетаси ҳавода парчаланиб кетди'ning rasmi

    Hi-Tech 28.05.2025 09:58

    Илон Маскнинг ракетаси ҳавода парчаланиб кетди

    Ракета бошқарувсиз тарзда Ер атмосферасига кириб келган.

    '2030 йилда сунъий интеллект инсониятни йўқ қилиши мумкинми?'ning rasmi

    Hi-Tech 25.04.2025 09:34

    2030 йилда сунъий интеллект инсониятни йўқ қилиши мумкинми?

    АҚШдаги “AI Futures Project” ташкилоти олимлари яқин йилларда сунъий интеллект қандай ривожланишини тахмин қилишга ҳаракат қилди.

    'Apple янги “iPhone 16e” моделини тақдим этди'ning rasmi

    Hi-Tech 20.02.2025 09:23

    Apple янги “iPhone 16e” моделини тақдим этди

    Ушбу янгиланиш сабаб эндиликда iPhone SЕ ва iPhone 14 моделларининг ишлаб чиқарилиши тўхтатилди.

    'ChatGPT ва DeepSeek қиёсланганда DeepSeek Хитой ҳукумати цензураси остида экани аниқланди'ning rasmi

    Hi-Tech 29.01.2025 11:55

    ChatGPT ва DeepSeek қиёсланганда DeepSeek Хитой ҳукумати цензураси остида экани аниқланди

    DeepSeek ва ChatGPT нозик мавзуларга хос саволларга жавоб берди?

    'DeepSeek жаҳон биржаларида бўрон кўтармоқда: Nvidia капитализацияси 600 миллиард долларга камайди'ning rasmi

    Hi-Tech 28.01.2025 11:41

    DeepSeek жаҳон биржаларида бўрон кўтармоқда: Nvidia капитализацияси 600 миллиард долларга камайди

    DeepSeek чат-боти жаҳон бозорларидаги технологик гигантларни синдира бошлади.