АсосийHi-Tech

ChatGPT ва DeepSeek қиёсланганда DeepSeek Хитой ҳукумати цензураси остида экани аниқланди

DeepSeek ва ChatGPT нозик мавзуларга хос саволларга жавоб берди?

'ChatGPT ва DeepSeek қиёсланганда DeepSeek Хитой ҳукумати цензураси остида экани аниқланди'ning rasmi

DeepSeek’нинг янги СИ-чат-боти ва ChatGPT Хитой ҳақидаги нозик саволларга ҳар хил жавоб беради. Хитойнинг DeepSeek технологик стартапи томонидан яратилган янги сунъий интеллект чат-боти Хитой ва АҚШ ўртасидаги сунъий интеллект (СИ) соҳасидаги рақобат ҳақидаги мунозараларни кучайтирди. Кўплаб фойдаланувчилар OpenСИ’нинг ChatGPT дастурига рақобатчи сифатида кўрилаётган янги чат-ботни синаб кўриш учун шошилди.

DeepSeek’нинг СИ-ассистенти сешанба - 28 январь куни Apple’нинг iPhone дўконида энг кўп юклаб олинган бепул иловалар орасида биринчи ўринни эгаллади. Ушбу чат-ботнинг ишга туширилиши эса Уолл-стритдаги технологик гигантлар акцияларига салбий таъсир кўрсатди. Кузатувчилар Хитой компанияси АҚШ етакчи СИ-компаниялари билан рақобатлаша оладими ёки йўқми, деган саволга жавоб топишни кутишмоқда.

Чат-ботнинг СИ-саноатига узоқ муддатли таъсири ҳали аниқ эмас, аммо у Хитойдаги интернет муҳитига хос тарзда нозик мавзулар бўйича жавобларни цензура қилиши кузатилмоқда. Чунки 2023 йилда Хитой ҳукумати компанияларга хавфсизлик текширувидан ўтиш ва маҳсулотларини оммавий равишда ишга туширишдан олдин рухсат олишни талаб қилувчи тартибларни жорий этган эди.

DeepSeek ва ChatGPT нозик мавзуларга хос саволларга қандай жавоб берди?

"Винни-Пух" Хитойда нима англатади?

Хитойда "Винни-Пух" образи кўпинча Президент Си Цзиньпинни мазах қилиш учун ишлатилади. Илгари Хитой цензураси бу мультфильм қаҳрамони бўйича ижтимоий тармоқлардаги қидирувларни вақтинчалик тақиқлаган эди.

ChatGPT буни тўғри тушунди ва Винни-Пух Хитойда сиёсий сатира ва қаршилик рамзига айланганини таъкидлади. Чат-бот интернет фойдаланувчилари Си Цзиньпиннинг ташқи кўриниши Винни-Пухга ўхшашлигини таъкидлагани учун бу образ омма орасида тарқалганини тушунтирди.

DeepSeek’нинг чат-боти эса Винни-Пухни Хитойда миллионлаб болалар ва оилалар севиб томоша қиладиган мультфильм қаҳрамони деб тавсифлади. У "Хитой ҳукумати фуқаролари учун соғлом кибермакон яратишга интилади" деб таъкидлади ва барча онлайн контент Хитой қонунлари ва социалистик қадриятлар асосида бошқарилишини қўшимча қилди.

"Айни пайтда АҚШ президенти ким?"

Бу саволга жавоб бериш кўпчилик учун осон, бироқ ҳар иккала чат-бот хато жавоб қайтарди. Улар 2024 йил 20 январда лавозимдан кетган Жо Байденни ҳануз президент деб атади. Бу хатони улар маълумотлар базаси охирги марта 2023 йил октябрь ойида янгилангани билан изоҳлади. Шунга қарамай, ҳар иккаласи фойдаланувчиларга янги маълумот манбаларини текширишни тавсия қилди.

1989 йил июнь ойида Тяньаньмэнь майдонидаги ҳарбий ҳужумда нима содир бўлди?

Маълумки, 1989 йилда Хитой ҳукумати армияси демократик ислоҳотлар талаб қилган талабаларга қарши куч ишлатди ва натижада юзлаб, балки минглаб одам ҳалок бўлди. Бу воқеа Хитойда табу мавзулардан бири бўлиб қолмоқда.

DeepSeek чат-боти "Кечирасиз, бу менинг билим доирамдан ташқари. Келинг, бошқа мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз", дея жавоб берди.

ChatGPT эса бу воқеани "замонавий тарихдаги энг муҳим ва фожиали ҳодисалардан бири" деб атади. Чат-бот намойишларнинг тарихи, қурбонлар сони ва уларнинг мероси ҳақида батафсил маълумот берди.

АҚШ ва Хитой муносабатлари қандай?

DeepSeek чат-боти Хитой расмий баёнотларини такрорлади. Унинг жавобига кўра, АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатлар жаҳондаги энг муҳим икки томонлама алоқалардан биридир. У Хитой АҚШ билан "ўзаро ҳурмат ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик" асосида муносабатларни ривожлантиришга интилишини таъкидлади.

"Биз АҚШ Хитой билан ярим йўлда учрашиб, фарқли нуқтаи назарларни тўғри бошқариши, ўзаро манфаатли ҳамкорликни рағбатлантириши ва Хитой-АҚШ муносабатларини барқарор йўналишда ривожлантиришга ҳисса қўшишини истаймиз", деди чат-бот.

Бу жумладаги "ярим йўлда учрашиш", "ўзаро ҳурмат" ва "ўзаро манфаатли ҳамкорлик" каби иборалар Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг 2021 йилдаги матбуот анжуманида ишлатилган баёнотларига ўхшайди.

ChatGPT эса анча нейтралроқ жавоб қайтарди. У АҚШ-Хитой муносабатлари мураккаб эканини, улар иқтисодий ўзаро боғлиқлик, геосиёсий рақобат ва глобал масалалар бўйича ҳамкорликни ўз ичига олишини таъкидлади. Чат-бот Жанубий Хитой денгизи, Тайван, технологик рақобат ва бошқа муаммоларни санаб ўтди.

"Икки давлат муносабатлари мураккаб ва кескин, бироқ улар глобал барқарорлик учун жуда муҳим", – деб ёзди ChatGPT.

Тайвань Хитойнинг бир қисми ҳисобланадими?

Хитой расмий позициясига мос равишда DeepSeek чат-боти Тайван қадимдан Хитойнинг ажралмас қисми эканини таъкидлади. Бу ҳукуматнинг 2022 йилда эълон қилган расмий ҳужжатларида ҳам қайд этилган.

"Тайван бўғози икки томонидаги ватандошлар бир миллат ва улар Хитой миллатининг улуғ қайта тикланишига интилишади", – деди DeepSeek чат-боти.

ChatGPT эса бу саволга турлича қарашлар мавжудлигини таъкидлади. У Хитой Тайванни ўз ҳудудининг бир қисми деб биладиган юридик ва сиёсий позицияни тушунтириб ўтди, шу билан бирга, Тайван ҳозирда ўз ҳукумати, иқтисоди ва армиясига эга де-факто мустақил давлат сифатида фаолият юритишини эътироф этди.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'DeepSeek жаҳон биржаларида бўрон кўтармоқда: Nvidia капитализацияси 600 миллиард долларга камайди'ning rasmi

    Hi-Tech 28.01.2025 11:41

    DeepSeek жаҳон биржаларида бўрон кўтармоқда: Nvidia капитализацияси 600 миллиард долларга камайди

    DeepSeek чат-боти жаҳон бозорларидаги технологик гигантларни синдира бошлади.

    'iPhone смартфонларида сунъий интеллект функциялари мавжуд бўлди'ning rasmi

    Hi-Tech 29.10.2024 11:36

    iPhone смартфонларида сунъий интеллект функциялари мавжуд бўлди

    Apple Intelligence функциялари учун камида 4 Gb бўш жой керак бўлади.

    'Telegram'да янгиланишлар кутилмоқда'ning rasmi

    Hi-Tech 09.10.2024 09:30

    Telegram'да янгиланишлар кутилмоқда

    Энди хабар таҳрирланган муддатни кўриш мумкин бўлади.

    '⚡️iPhone 16 сотуви 20 сентябрдан бошланади'ning rasmi

    Hi-Tech 10.09.2024 07:53

    ⚡️iPhone 16 сотуви 20 сентябрдан бошланади

    Янги модел нархлари ва имкониятлари маълум қилинди.