АсосийДунё

Бу йилги йўл-транспорт ҳодисаларида 1 303 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Олий Мажлис Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида 2025 йилнинг 9 ойи давомида мамлакатда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари таҳлили эълон қилинди.

'Бу йилги йўл-транспорт ҳодисаларида 1 303 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди'ning rasmi

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов маълум қилишича, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида республика бўйлаб 5 895 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,8 фоиз январь–сентябрь статистикага кўра, 4592 нафар киши тан жароҳати олган, 1303 киши эса ҳалок бўлган.

Пиёдалар иштирокидаги ЙТҲлар сони эса 2 689 тани ташкил этиб, 5,8 фоизга қисқарган.

Қутбиддин Бурхоновнинг таъкидлашича, бу натижаларга ҳайдовчи ва пиёдалар маданиятининг ошиши, йўл ҳаракати тизимининг рақамлаштирилиши ҳамда ҳайдовчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш орқали эришилган.

Сенат қўмитаси йўл ҳаракати хавфсизлигида ижобий ўзгаришлар кузатилаётганини қайд этган, бироқ профилактика, техник назорат ҳамда ахборот-тарбиявий ишларни кучайтириш зарурлигини ҳам таъкидлаган.

    Бошқа янгиликлар