2 ноябрь куни Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида Gentra автомашинаси ҳайдовчиси ИИБ Йўл патруль хизмати инспекторини капотда судраб кетди.
Ҳодиса Фарғона йўли кўчасида содир бўлган.
Ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






