АсосийЖиноят

Андижонда кредит олиш учун божхона ходимининг сохта гувоҳномасини тайёрлаганлар қўлга тушди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Андижонда кредит олиш учун божхона ходимининг сохта гувоҳномасини тайёрлаганлар қўлга тушди'ning rasmi

Андижонда банкдан кредит олиш учун божхона ходимининг сохта гувоҳномаси ва ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумотнома тайёрлаш билан боғлиқ фирибгарлик фош қилинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Божхона қўмитаси ҳамда Андижон вилояти ва Тошкент шаҳар божхона бошқармалари тезкор тузилмалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бир гуруҳ шахслар томонидан божхона органлари расмий ҳужжатларини қалбакилаштириш ҳолатларига чек қўйилди.

Тезкор тадбирда олдиндан кузатувга олинган шахснинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, бу ерда “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бошқармаси” ёзувли муҳр, ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумотномалар, ушбу шахснинг гўёки божхона ходими эканини тасдиқловчи гувоҳнома, ишга алоқадор бошқа ҳужжат ҳамда воситалар борлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, 3 нафар шахсдан иборат уюшган гуруҳ ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумотнома тайёрлаб, унга сохта муҳр босиб, қалбаки хизмат гувоҳномалари билан ҳудудлардаги банкларга кредит олиш учун тақдим этиб келган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонада эркак алимент сабаб 2 ёшли қизи ва аёлини ўлдирди'ning rasmi

    Жиноят 04.11.2025 19:59

    Фарғонада эркак алимент сабаб 2 ёшли қизи ва аёлини ўлдирди

    Ҳаммаси алимент тўловлари масаласидаги жанжалдан бошланган.

    'Жиззахда “Ҳудудгаз” ходими пора олган вақтида ушланди'ning rasmi

    Жиноят 03.11.2025 19:04

    Жиззахда “Ҳудудгаз” ходими пора олган вақтида ушланди

    Жиззах шаҳрида фаолият юритувчи “Ҳудудгаз” ходими 6 минг АҚШ доллари пора олган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ушланди.

    'Тошкентда 18 ёшли қизга номақбул видео юборган йигит 5 суткага қамалди'ning rasmi

    Жиноят 31.10.2025 11:21

    'Сирдарёда давлат ҳисобидан ҳимоя қилиши керак бўлган адвокат пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 29.10.2025 07:16

    Сирдарёда давлат ҳисобидан ҳимоя қилиши керак бўлган адвокат пора билан ушланди

    Гумонланувчини қулай шароитга ўтказиб бериш ва суд жараёнини унинг фойдасига ҳал қилиш эвазига пул талаб қилган.

    'Чет элга ишга юбориш ваъдаси билан фуқароларни алдаш ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 28.10.2025 10:27

    Чет элга ишга юбориш ваъдаси билан фуқароларни алдаш ҳолатлари фош этилди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

    'Жанубий Корея ва Словакияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди'ning rasmi

    Жиноят 27.10.2025 07:44

    Жанубий Корея ва Словакияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

    Наманганда хорижга ишга юборишни ваъда қилган икки шахс фуқаролардан катта миқдорда пул олиб, қўлга тушди.