АсосийБу қизиқ

Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

“Ўзгидромет” 6 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2 даража илиқ, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража гача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража гача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража гача совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи-3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар