АсосийДунё

Исроиллик кўчманчилар Ғарбий Соҳилда фаластинликлар ва журналистларга ҳужум қилди

Исроил армияси ҳодисадан хабар топгач, аскарлар юборилганини билдирди, бироқ гувоҳлар ҳужум вақтида жойда ҳарбийлар бўлмаганини таъкидлади.

'Исроиллик кўчманчилар Ғарбий Соҳилда фаластинликлар ва журналистларга ҳужум қилди'ning rasmi

Исроил томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилда зайтун ҳосилини тераётган фаластинлик деҳқонлар, фаоллар ва журналистлар яҳудий кўчманчилар томонидан калтакланган. Бу ҳақда Reuters гувоҳлар ва воқеа жойидан олинган тасвирларга таяниб хабар берди.

Ҳодиса 8 октябрь куни Наблус яқинидаги Беита қишлоғида юз берган. Гувоҳларнинг айтишича, тахминан 50 нафар ниқобли кўчманчи таёқ ва тош билан қуролланиб, ҳосил тераётганлар орасида бўлган Reuters фотосуратчиси Ранин Савафтани ва унинг ҳамроҳларини шафқатсизларча урган.

Исроил армияси ҳодисадан хабар топгач, аскарлар юборилганини билдирди, бироқ гувоҳлар ҳужум вақтида жойда ҳарбийлар бўлмаганини таъкидлади.

Бу каби ҳужумлар Ғарбий Соҳилда деярли ҳар йили, айниқса зайтун ҳосилини йиғиш даврида такрорланиб туради.

    Бошқа янгиликлар