АсосийДунё

Трампнинг йиғилишдаги суратлари танқидларга сабаб бўлди

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Оқ уйдаги йиғилиш пайтида кўзларини юмган ҳолдаги суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалди.

'Трампнинг йиғилишдаги суратлари танқидларга сабаб бўлди'ning rasmi

CNNнинг хабар беришича, дам олиш кунлари ижтимоий тармоқларда Трампнинг Оқ уйда ўтган тадбирда кўзларини юмган ҳолда ўтирган суратлари кенг тарқалди.

Президент ўша куни машҳур озиш дори воситаларининг нархи пасайтирилгани ҳақидаги эълон маросимида иштирок этган.

Нашр ёзишича, “баъзи лавҳаларда Трампнинг кўзлари бутунлай юмилган, бошқаларида эса уни очиқ тутишда қийналаётгандек кўринган”. Шу сабабли у йиғилиш пайтида ухлаб қолгани ҳақидаги фикрлар тарқалган.

Калифорния губернатори ва Президентнинг сиёсий рақиби Гэвин Ньюсомнинг матбуот хизмати суратларни “Уйқучи Дон қайтди” деган ёзув билан эълон қилди.

Бу танқидларга жавобан Оқ уй вакили Тейлор Рожерс Трамп ухламаганини таъкидлади: “Президент бутун тадбир давомида фаол иштирок этган, сўзлаган ва журналистларнинг саволларига жавоб берган.

Бу тадбир диабет, семизлик ва юрак-қон томир касалликлари билан курашишда ёрдам берувчи икки муҳим дори нархини тарихий даражада пасайтириш ҳақида эди”, — деди Оқ уй вакили.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрон пойтахтида ичимлик суви нега тугаб боряпти'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:56

    Эрон пойтахтида ичимлик суви нега тугаб боряпти

    Сув инқирози сабаб 10 миллион аҳоли эвакуация қилиниши мумкин.

    'Туркия Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:10

    Туркия Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди

    Туркия Бош прокуратураси Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва мудофаа вазири Исраэл Кацга нисбатан геноцид ҳамда инсониятга қарши жиноятларда айблаб, ҳибсга олиш ордерини чиқарди.

    'Сирдарёда нарколаборатория фош этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:47

    Сирдарёда нарколаборатория фош этилди

    Наманганда эса наркотик ва контрабанда дори савдосига чек қўйилди

    'Филиппинда “Фунг-Вонг” тайфуни сабабли бир миллионга яқин киши эвакуация қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:08

    Филиппинда “Фунг-Вонг” тайфуни сабабли бир миллионга яқин киши эвакуация қилинди

    Яқинлашиб келаётган кучли “Фунг-Вонг” тайфуни туфайли Филиппин ҳудудида хавф даражаси оширилди, Лусон оролидаги аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилмоқда.

    'Исроиллик кўчманчилар Ғарбий Соҳилда фаластинликлар ва журналистларга ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:22

    Исроиллик кўчманчилар Ғарбий Соҳилда фаластинликлар ва журналистларга ҳужум қилди

    Исроил армияси ҳодисадан хабар топгач, аскарлар юборилганини билдирди, бироқ гувоҳлар ҳужум вақтида жойда ҳарбийлар бўлмаганини таъкидлади.

    'Трамп америкаликларга 2000 доллар миқдорида “дивиденд” ваъда қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:21