АсосийДунё

Лукашенко амалдорларни симли телефонлардан фойдаланишга чақирди

Беларусь президенти амалдорларга мобил телефонлардан воз кечиб, симли телефон орқали мулоқот қилишни тавсия этди.

'Лукашенко амалдорларни симли телефонлардан фойдаланишга чақирди'ning rasmi

Александр Лукашенко амалдорлардан хавфсизликни таъминлаш мақсадида симли телефонлардан фойдаланишни сўради. Унинг сўзларига кўра, бу қарор “консервативлик билан эмас, балки ахборот хавфсизлиги билан боғлиқ”.

“Телефонингиз бўлса, қаерга борасиз, нима қиласиз — ҳаммаси маълум. У ёқилган ёки ўчирилган бўлишидан қатъи назар, махсус хизматлар сиз ҳақингизда ҳаммасини билади”, — деди Лукашенко.

Президент рақамлаштириш жараёнларига эҳтиёткорлик билан ёндашишни ҳам тавсия этди. Унинг фикрича, айрим ҳужжатлар ва маълумотларни қоғоз шаклида сақлаш мақсадга мувофиқ.

Лукашенко, шунингдек, ўзида мобил телефон йўқлигини маълум қилди: “Менда телефон йўқ, лекин яшаяпман. Ҳатто Республика Кенгаши раҳбари Наталя Кочанова билан ҳам симли телефон орқали гаплашаман”, — деди у.

Беларусь раҳбари бош вазир Александр Турчинга мамлакатдаги симли алоқа тармоғини сақлаб қолиш бўйича кўрсатма берди.

    Бошқа янгиликлар