АсосийДунё

БМТ: дунёдаги ҳар бешинчи қотиллик жиноий гуруҳлар ҳиссасига тўғри келади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, дунё бўйича қасддан содир этилган қотилликларнинг 22 фоизи жиноий гуруҳлар фаолияти билан боғлиқ.

'БМТ: дунёдаги ҳар бешинчи қотиллик жиноий гуруҳлар ҳиссасига тўғри келади'ning rasmi

Ташкилот маълумотида айтилишича, зўравонлик нафақат ҳукумат ёки рақиб гуруҳларга, балки журналистлар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва тадбиркорларга ҳам қаратилмоқда. 2020–2022 йилларда 200 нафар журналист ўлдирилган бўлиб, уларнинг бешдан бири жиноятчиликни фош этгани учун нишонга олинган.

БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC) ҳисоботида таъкидланишича, уюшган жиноятчилик ҳозирги кунда энг хавфли ва тез ўсувчи таҳдидлардан бирига айланган. Глобаллашув, рақамли технологиялар ва геосиёсий беқарорлик туфайли бундай тармоқлар фаолиятини назорат қилиш тобора қийинлашмоқда.

UNODC ҳисоб-китобларига кўра, 2000–2023 йиллар давомида уюшган жиноятчилик ҳар йили ўртача 95 минг одамнинг ҳаётига зомин бўлган. Энг кўп қотилликлар Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасида содир бўлган — бу ҳудудда 100 минг аҳолига 19,7 та қотиллик тўғри келган.

Ташкилот жиноий гуруҳлар фаолияти иқтисодиётга зарар етказиши, инвестиция муҳитини издан чиқариши ва инсон ҳуқуқларини бузишини таъкидлаган. Одам савдоси ва зўравонлик ҳолатлари эса кўпинча давлат тузилмаларига бўлган ишончни пасайтиради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эронда уч кунлик мотам эълон қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:45

    Эронда уч кунлик мотам эълон қилинди

    Эрон президенти фуқароларни миллий қаршилик маршида қатнашишга ва зўравонликни қоралашга чақирди.

    'Трамп ва Зеленский Украинани тиклаш бўйича 800 млрд долларлик битим имзолаши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:22

    Трамп ва Зеленский Украинани тиклаш бўйича 800 млрд долларлик битим имзолаши мумкин

    Владимир Зеленский ва Дональд Трамп урушдан кейин Украинани қайта тиклаш ва иқтисодий ривожлантиришга қаратилган йирик келишувни имзолаши эҳтимоли бор.

    'АҚШ фуқароларини зудлик билан Венесуэладан чиқиб кетишга чақирди'ning rasmi

    Дунё 11.01.2026 16:11

    АҚШ фуқароларини зудлик билан Венесуэладан чиқиб кетишга чақирди

    Қўшма Штатлар Венесуэлада бўлиб турган ўз фуқароларини мамлакатни зудлик билан тарк этишга ва у ерга саёҳат қилмасликка чақирди.

    'Эрондаги норозилик намойишлари мамлакатдаги 185 та шаҳарни қамраб олди - CNN'ning rasmi

    Дунё 11.01.2026 13:46

    Эрондаги норозилик намойишлари мамлакатдаги 185 та шаҳарни қамраб олди - CNN

    Ҳалок бўлганлар сони 116 нафарга етгани айтилмоқда.

    '"Биз Гренландияни ҳимоя қилишимиз керак" — Трамп'ning rasmi

    Дунё 10.01.2026 15:40

    "Биз Гренландияни ҳимоя қилишимиз керак" — Трамп

    АҚШ президенти Дональд Трамп Гренландия Россия ёки Хитой томонидан босиб олинишининг олдини олиш учун Қўшма Штатлар унга эгалик қилиши кераалигини айтди.

    'Афғонистонда урушдан қолган снарядлар тинч аҳоли ҳаётига хавф солмоқда'ning rasmi

    Дунё 10.01.2026 13:40

    Афғонистонда урушдан қолган снарядлар тинч аҳоли ҳаётига хавф солмоқда

    Ҳар ой ўртача 55 киши урушдан қолган портловчи буюмлар туфайли ҳалок бўлмоқда.