АсосийЖиноят

Каттақўрғонда ноқонуний олтин савдоси тўхтатилди

Тезкор тадбирда 475 грамм қуйма олтинни сотмоқчи бўлган 3 нафар фуқаро ушланди.

'Каттақўрғонда ноқонуний олтин савдоси тўхтатилди'ning rasmi

Самарқанднинг Каттақўрғон туманида ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний олтин савдоси фош этилди.

Навоий ва Самарқанд вилоятларида яшовчи 3 нафар фуқаро 475 граммлик олтин қуймаларни 737 млн сўмга сотишга келишган пайтда ушланди.

Маълумотларга кўра, улар харидордан 500 млн сўмни олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Экспертиза хулосасида олтин қуймаларнинг асиллик даражаси 994 бўлиб, умумий қиймати 740,4 млн сўм экани аниқланган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, гумонланаётганларнинг иккитаси муқаддам судланган, улардан бири айни пайтда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган бўлган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қарийб 1 млрд сўмлик хорижий валютанинг четга чиқиши тўхтатилди'ning rasmi

    Жиноят 06.12.2025 14:59

    Қарийб 1 млрд сўмлик хорижий валютанинг четга чиқиши тўхтатилди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Ҳокимлик тизимида коррупция ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 05.12.2025 08:14

    Ҳокимлик тизимида коррупция ҳолатлари фош этилди

    Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган

    'АҚШда террорчиликда гумон қилинган ўзбекистонлик қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 04.12.2025 09:20

    АҚШда террорчиликда гумон қилинган ўзбекистонлик қўлга олинди

    У “энг хавфли” тоифадаги шахслар рўйхатига киритилган бўлиб, ҳозирда Нью-Жерсидаги ҳибсхонада сақланмоқда.

    'Гулистондаги ошхонада газ портлаши ортидан 3 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жиноят 03.12.2025 11:54

    'Ҳоким ёрдамчиси ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, пора талаб қилганликда айбланиб ушланди'ning rasmi

    Жиноят 01.12.2025 08:13

    Ҳоким ёрдамчиси ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, пора талаб қилганликда айбланиб ушланди

    Нурафшон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси фуқарони мансабдор танишлари орқали вилоят бошқармасига ишга жойлаб қўйишни ваъда қилгани, бунинг эвазига эса 2 минг доллар талаб қилгани айтилмоқда.

    'Фарғонада 1,5 млрд сўмлик ноқонуний дорихона аниқланди'ning rasmi

    Жиноят 28.11.2025 19:17

    Фарғонада 1,5 млрд сўмлик ноқонуний дорихона аниқланди

    Жами 66 турдаги 41 319 дона дори воситалари борлиги аниқланди.