АсосийБу қизиқ

СИ қонуни: Қозоғистонда дипфейклар учун жавобгарлик жорий этилди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев сунъий интеллект (СИ) соҳасини тартибга солишга қаратилган қонунни имзолади.

'СИ қонуни: Қозоғистонда дипфейклар учун жавобгарлик жорий этилди'ning rasmi

Янги нормага кўра, дипфейк яратганлик учун жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақда “Orda” нашри хабар берди.

Маълумот учун, дипфейк — сунъий интеллект технологиялари ёрдамида реал инсон юзи, овози ёки ҳаракатларини бошқа фото, видео ёки аудио материалга сунъий равишда жойлаштириш орқали яратилган сохта контентдир.

Қонунга мувофиқ, СИ маҳсулотини ишлаб чиқувчилар ва фойдаланувчилар тизимдан фойдаланишдаги ролига қараб жавобгар ҳисобланади. Шунингдек, сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган контент махсус белгиланиши шарт.

Шу билан бирга, СИ тизимлари эгалари хавфсизлик ва хавфларни бошқариш учун ҳам жавобгар бўлади. Қозоғистон ҳудудида манипулятив усуллардан фойдаланиш, қонунларга зид равишда шахсий маълумотларни тўплаш ёки қайта ишлаш имконини берадиган тизимларни яратиш ва ишлатиш тақиқланди.

“Forbes” ёзишича, Тўқаев имзолаган ҳужжат, шунингдек, мамлакатда таъминланмаган рақамли активлар айланишини тартибга солади. Илгари бу каби активлар айланишига фақат “Остона” халқаро молия маркази ҳудудида рухсат берилган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энг кўп гўшт истеъмол қилувчи давлатлар маълум қилинди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 09:28

    Энг кўп гўшт истеъмол қилувчи давлатлар маълум қилинди

    “Visual Capitalist” дунёда қорамол, чўчқа, товуқ ва қўй гўшти истеъмоли бўйича етакчи мамлакатлар рейтингини эълон қилди.

    'Марказий Осиё етакчиларининг имзолари уларнинг характери ҳақида нималарни айтади?'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 07:59

    Марказий Осиё етакчиларининг имзолари уларнинг характери ҳақида нималарни айтади?

    Тармоқларда минтақа раҳбарларининг имзолари муҳокама қилиниб, “кимники чиройли?” деган ҳазил баҳс ҳам пайдо бўлди.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 07:36

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    “Ўзгидромет” 18 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Биткоин нархи 25 фоизга қулади'ning rasmi

    Бу қизиқ 17.11.2025 14:24

    Биткоин нархи 25 фоизга қулади

    Бугун, 17 ноябрь куни криптовалюта бозорида кескин пасайиш кузатилди.

    'Олимлар қаришнинг асосий сабабларидан бирини аниқлади'ning rasmi

    Бу қизиқ 17.11.2025 09:51

    Олимлар қаришнинг асосий сабабларидан бирини аниқлади

    Ўсмирлик давридаги агрессия катталарда биологик қаришни тезлаштириши мумкин.

    'Ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 17.11.2025 00:52

    Ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    “Ўзгидромет” 17-20 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.