АсосийЖиноят

Тошкент шаҳрида сифати кафолатланмаган дори воситаларини сотаётган шахс ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

'Тошкент шаҳрида сифати кафолатланмаган дори воситаларини сотаётган шахс ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва  Божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди.

Унда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Д.Н. фуқаро Б.С.га хорижда ишлаб чиқарилган тегишли ҳужжатлари бўлмаган 9 турдаги жами 542 қути дори воситаларини 6 400 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Экспертиза хулосаларига кўра, ашёвий далил сифатида олинган дори воситаларига мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги, шунингдек сақлаш шароитларига амал қилинмаганлиги қайд этилган.  
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар